U-17 Осиё кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг
Саудия Арабистони 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда.
Мазкур турнирда чорак финал босқичи ўз якунига етди ва ушбу босқичда ғалаба қозонган жамоалар иштирокини давом эттиради. Жумладан, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
Сергей Чигодаев шогирдлари мазкур босқичда Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув 19 май куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Қуйида барча ярим финал жуфтликлари билан танишинг:
Ўзбекистон — Япония
Австралия — Хитой

Фикрлар