Головин "Монако"да нечанчи рақамда ўйнайди?

Хабарингиз бор бугун россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин ЦСКАдан “Монако”га кўчиб ўтди.

Берилган маълумотларга кўра 22 ёшли футболчи янги жамоасида 17-рақам остида тўп суради. Айтиш керакки, Головин Россия терма жамоаси сафида ҳам айнан 17-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 млн еврога трансфер қилинган Головин бу билан Россия тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!