Головин "Монако"ни танлади, эртага у ерда тиббий кўрикдан ўтади
Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин "Монако"га ўтишга қарор қилди.
Россиялик журналист Сергей Егоровнинг хабар беришича 22 ёшли футболчи яқин вақтлар ичида янги жамоасида тиббик кўрикдан ўтади ва у билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумотларга қараганда монаколиклар Головин учун ЦСКАга 30 млн евро тўлашади.
Эслатиб ўтамиз, Головинга шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Фикрлар