Головин ПСЖга қарши Суперкубок баҳсида "Монако"га ёрдам бера олмайди
Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган Франция Суперкубоги баҳсида “Монако”га ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда француз нашрлари хабар бермоқда.
Гап шундаки, 22 ёшли футболчи монаколиклар сафида машғлуотларни фақатгина келгуси ҳафтадан бошлайди. Унгача эса унинг ЦСКАдан “Монако”га трансфер масаласи ҳал этилади. Унинг “Монако”га ўтиши деярли 99 фоизга аниқ бўлиб улгурган бўлсада, ҳозирча расман шартнома имзоланмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” Головин учун ЦСКАга 30 млн евро тўлайди. ПСЖ – “Монако” ўйини эса 4 август куни Хитойда бўлиб ўтади.
Фикрлар