Гран-прининг биринчи кунидан сўнг медаллар жамланмаси қандай?

Бироз аввал дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувлар давомида терма жамоамиз вакиллари 3 та медаль жамғаргани ҳақида хабар берган эдик. 

Айни пайтда медаллар жамланмаси бўйича Косово терма жамоаси яққол пешқадамлик қилмоқда. Бугун аёллар тоифасида кечган 3 вазн тоифасининг барчасида ушбу терма жамоа вакиллари финалгача етиб боришда ва уларнинг 2 таси косоволиклар учун ғалаба билан якунланди. Бугун ҳеч бир терма жамоа уларчалик муваффақият қозона олишмади ва табиийки, улар умумий ҳисобда 2 та олтин ва 1 та кумуш медаллари билан пешқадамлик қилишаётир. 

sports_uz

Иккинчи поғона Германия терма жамоасига насиб этиб турибди. Улар ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари мавжуд. Кучли учликни 1тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритган Словения терма жамоаси банд этди. Терма жамоамиз эса 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан кучли бешликда турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!