Гризманн - ЖЧ-2018нинг энг сермаҳсул футболчиси, Манжукич эса иккинчи ўринда

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.

Мусобақа якунларига кўра францияликлар ҳужумчиси Антуан Гризманн “гол+пас” тизими бўйича ЖЧ-2018нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлди. Аниқроғи, “Атлетико” форварди бутун мусобақа давомида рақиблари дарвозасига 4та гол уриш билан бирга, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Қайд этиш лозимки, бу борада кейинги ўринни 6 очко билан финалда мағлуб бўлган Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич (3+3) эгаллади. Турнир тўпурари Харри Кейн (6+0) эса бу борада учинчи натижани қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!