Гризманн "Арсенал" сафини тўлдириши мумкин
“Арсенал” клуби раҳбарияти “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қилишни режалаштирмоқда.
Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “тўпчилар” 25 ёшли футболчига ҳафтасига 250 минг фунт тўлашга тайёр.

Манбанинг хабар тарқатишича, франциялик ҳужумчининг трансфери борасида “Манчестер Юнайтед”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Аммо, Арсен Венгер бу борада Жозе Моуриньони доғда қолдиришиги ишонмоқда.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда Гризманнинг тахминий нархи 85 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Фикрлар