Гризманн "Атлетико"нинг омадсизликларида Симеонени айбламоқда

"Атлетико" Мадрид клуби форварди Антуан Гризманн жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг таркиб танлашдаги баъзи қарорларидан норози бўлмоқда

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли французга аргентиналик мутахассиснинг Томас Партей ва Анхель Корреа каби футболчиларни асосий таркибда майдонга тушираётгани ёқмаяпти. Гризманнинг фикрича “матрасчилар”нинг Ла Лига стартидаги омадсизликларига ҳам айнан мана шу ҳолат сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” чемпионатнинг ўтган 3та турида бор йўғи 4 очко жамғаришга эришди ва айни дамда мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!