Гризманн фаолиятини қаерда якунламоқчи?
"Атлетико" Мадрид клуби форварди Антуан Гризманн фаолиятини МЛСда якунлаш нияти борлигини айтди. У келажакда Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клубида ўйнамоқчи.
“Агар Бекхэм мени “Майами”га таклиф қилса, мен уни қабул қиламан. Очиғини айтсам, футболчилик фаолиятимни АҚШда якунламоқчиман. Мени Майами ёки Лос-Анжелес таклифлари қизиқтиради. Чунки булар чиройли шаҳарлар”, - дейди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” клуби МЛСда 2020 йилдан бошлаб иштирок этади.
Фикрлар