Гризманнга 2та харидор чиқди

"Атлетико" Мадрид клуби форварди Антуан Гризманнга бирданига Европанинг 2та топ-клубидан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли француз футболчисини "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Агар Гризманн жамоасини ўзгартириш истагини билдирадиган бўлса, юқоридаги икки клуб унинг учун рақобатлашишга тайёр.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 6та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!