“Гуанчжоу Эвергранд” германиялик ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Ads

 

“Галатасарой” клуби ҳужумчиси Лукас Подольски фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, форвардга Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Туркия чемпионатда тўп тепаётган 31 ёшли футболчига кўп йиллик гартнома ва клубга хитойликлар 20 миллион евро беришга тайёрлар. Футболчининг ўзи эса йилига 9 миллион евро ишлаб олиши мумкин.