Гвардиола А Серияда иш олиб бориши ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Италияда фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

- Балким! Ўзимни немис тилини ўрганаётганимни ва Германияда фаолият олиб боришимни тассавур қилолмасдим, бироқ буни ҳам бошимдан кечирдим.

Бугунги кунга келиб мен Англияда иш олиб бормоқдаман, футбол мени қайси давлатга олиб боришини билмайман, - деди Пеп.

Маълумот учун, аввалроқ 47 ёшли мутахассис "Барселона" ва "Бавария" клубини бошқаришга муваффақ бўлган. Унинг "Сити" билан шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!