Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгасини "Реал" - "Барселона" рақобатига қиёслади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгасини Ла Лигадаги "Барселона" ва "Реал" рақобатига қиёслади.
“Бу ҳолатлар ўзаро жудаям ўхшаш. Агар сиз пешқадам бўлсангиз ҳар ўйинда ғалаба қозониб ўз ўрнингизни сақлаб қолишга ҳаракат қиласиз. Мен бу борада нафақат "Ливерпул"ни, балки "Челси", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"ларни ҳам тилга олишим мумкин. Чунки, уларнинг ҳар бири исталган пайтда сафимизга қўшилиши мумкин. Биз буни аввал бошидан билган эди.
Англиядаги чемпионлик пойгаси худди Испаниядагидек. “Реал” ҳамиша биздан жуда кўп нарсаларни талаб қиларди ва биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Биз “Реал”га ютқазишимиз мумкин эди, аммо совринсиз қолмаслик учун қолганларни ютишимиз шарт эди”, - Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Барселона” билан бирга Испания чемпионлигини қўлга киритган эди.
Фикрлар