Гвардиола "Кристал Пэлас"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Биз ўйинни жуда яхши бошладик ва бир қатор вазиятлар яратдик. Ажойиб гол кирита олдик, аммо рақиб икки марта бизнинг ярим майдонимизга ёриб кирди ва иккита тўп киритиб кетди.
Рақибнинг учинчи голи? Биз ўз дарвозамизга бундай пенальтилар белгиланишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу каби вазиятлардан сақлана олишимиз даркор. Бу футол: 3 та аниқ зарба ва 3 та гол.
Қийин бўлди, лекин беллашув сўнггига қадар курашдик. Эндигина декабрь бўлди. Жамоам мағлубиятдан тикланади ва яна ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, бугунги мағлубият "шаҳарликлар" учун ушбу мавсумда АПЛда ўз уйларида дастлабки мағлубият бўлди. Гвардиола шогирдлари турнир жадвалида пешқадам "Ливерпул"дан 4 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи поғонада боришмоқда.
Фикрлар