
Гвардиола: Зидан билан соч турмагимиз ўхшаш холос
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал”нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Зидан билан фақатгина соч турмагимиз ўхшаш ҳолос. У буюк мураббий ва мен билан солиштирганда, у умуман бошқа савиядаги футболчи бўлган. Зидан ажойиб ишни уддалагани учун ҳурсандман. “Реал”ни табриклайман, улар ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритишди.
Бироқ, яна шуни ҳам эслатиб ўтишим лозимки, “Барселона” ҳар вақт ўз даражасига қайтиши мумкин. Вальверде – жуда яхши мураббий ва шу билан бирга менинг қадрдон дўстим. Бу “Барселона” учун энг яхши танлов бўлди”, - дейди Гвардиола.
Фикрлар