Гвардиола хатосини тан олди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жо Хартни “Бёрнли”га қўйиб юбориб, хатога йўл қўйганини таъкидлаб ўтди.
– Мен ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қилмайман, аммо баъзи ҳолатларда шундай қилиш керак. Фаолиятимда муваффақиятли ва муваффақиятсиз қарорлар ҳам бўлган. Барчасини керакли вақтда амалга ошириш зарур. Қачон вақти эканлигини ҳеч қачон била олмайсан. Қарор қилгандан кейин афсусланаман. Гап фақат футбол ҳақида кетмаяпти, профессионаллик ва одамлар ҳақида ҳамдир.
– Қисқа вақт ичида биз ишлаб, ўзимизни тикладик. Харт ҳар доим ўзини ҳақиқий профессионалдек тутган. Мухлисларга у билан хайрлашиш оғир бўлганини биламан, чунки у ажойиб дарвозабон эди ва узоқ вақт жамоа дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаб келди. Ўшанда менга ҳам осон бўлмаган. Балким бу билан хатога йўл қўйгандирман, – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради The Telegraph нашри.
Фикрлар