Ҳамид Актамов: Бу ғалабадан кейин ўзимизга анча келиб оламиз

"Авваламбор барчани кириб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклайман. Ўз майдонимизда анчадан буён ғалаба қозона олмаётгандик ва буни кутаётгандик. Ютқазган ўйинларимиз футболчиларнинг кайфиятларига салбий таъсир ўтказганди.

Энди бугунги ютуқдан сўнг шогирдларим ўзларига келиб олишган бўлса керак. Энди миллий чемпионатимизда бироз танаффус бўлади. Шу вақтда йигитлар ўз ўйинларини яхшилашга ҳаракат қилишади. Бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт эди ва буни уддаладик.

Бугун “Навбаҳор” ҳам яхши ўйин намойиш этди. Меҳмонларда ҳам вазият бўлди. Лекин мен кўпроқ ўз жамоамизнинг ўйинини кузатдим", - деб Актатовнинг сўзларини келтириб ўтди "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!