Ҳамид Актамов: Геворкян пенальтини шошиб амалга оширгани сабаб гол ура олмади
“Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Ҳамид Актамов бугун бўлиб ўтган "Нефтчи"га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинга яхши тайёрланган эдик. ФИФА кунлари давомидаги танаффус ўз таъсирини кўрсатди, деб ўйлайман. Майдонга ғалаба учун чиққан эдик. Мавсум охирида футболчилар ҳам толиққан. Пенальтига келадиган бўлсак, Артур Геворкян гол уришга шошилгани сабабли зарбаси ноаниқ чиқди, деб ўйлайман.
Охирги турда АГМК билан ўйнаймиз. Ушбу ўйинга пуҳта тайёргарлик кўрамиз.
Биринчи олтиталикка киришга ҳаракат қилгандик. Келаси мавсумга бундан ҳам кучли тайёрланамиз” – деди Ҳамид Актамов.
Фикрлар