Ҳиндистонинг сўнгги 55 йилдаги илк ғалабаси. Таиланднинг мағлубиятсиз сериясига якун ясалди ва бошқа фактлар
Хабарингиз бор бугун Осиё кубоги “А” гуруҳининг иккинчи жуфтлигида Таиланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Ўйин ҳиндларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Қуйида ушбу икки терма жамоанинг Осиё кубоклари тарихидаги айрим статистикалари билан таништириб ўтамиз.
- Таиланд шу пайтга қадар Осиё Кубоги доирасида ўтказилган 21 та ўйинда 4 ва ундан кўпроқ гол ўтказиб юборган. Бироқ шулардан фақат биттасини ғалаба билан якунлай олган, холос. (1 ғалаба, 8 дуранг, 12 мағлубият);
- Ҳиндистон терма жамоасининҳ Таиланд устидан қозонилган ғалабаси 1964 йилдан буён давом этиб келаётган ғалабасиз серияга якун ясаб берди. Бундан роппа-роса 55 йил муқаддам ҳиндистонликлар ўзларининг сўнгги ғалабаси нишонлаган эдилар. Ўша ўйинда (жамоа лақаби)лар Гонконг терма жамоасини 3-1 ҳисобида мағлуб этган эдилар;
- Яна бир ҳайратланарли жиҳати Ҳиндистон терма жамоаси бундан аввалги Осиё кубокларида (7та) бир ўйин давомида 3тадан ошиқ гол ура олишмаган;
- Ҳиндистоннинг бугунги ғалабаси жамоанинг 2018 йил сентябрь ойидан буён давом этаётган 4 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. (2 дуранг, 2 мағлубият);
- Таиланднинг ушбу Осиё кубогидаги шармандали мағлубияти жамоанинг 9 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини барбод этди (6 ғалаба, 3 дуранг). Таиландликлар сўнгги бор 2018 йил июнь ойида Хитой терма жамоасига 2-0 ҳисобида имкониятни бой берган эди;
- Ҳиндистон терма жамоасининг барча даврлардаги тўпурар футболчиси Сунил Четрининг дарвоза томон аниқ йўллаган иккала зарбаси ҳам бугун голга айланди.
Фикрлар