“Ҳоким Кубоги”. “Нефтчи-2” жамоаси “Баркамол Авлод”ни мағлуб этди

 

30 январь куни Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги-2017” турнири доирасида  “Нефтчи-2” ҳамда “Баркамол Авлод” жамоалари ўзаро беллашишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш керакки, турнирда “Баркомал Авлод” номи остида иштирок этаётган жамоа таркибини ҳам асосан “Нефтчи” тарбияланувчилари ташкил этади. “Нефтчи” ФК ёшлари ўртасидаги ўзаро ўйин  қизғин курашларга бой бўлди. Ўйинда “Нефтчи-2” сафидан Ризо Айвазов дубл қайд этган бўлса Отабек Исроилов ҳамда Шодиёр Хожиматовлар биттадан тўпга эга чиқишди. “Баркамол Авлод”дан эса Отабек Муҳаммаджонов ва Файзулло Жуманқўзиев ушбу голларга жавоб қайтарди.

30 январь. Қиргули. 2017

“Нефтчи-2” – “Баркамол Авлод”

Ҳакамлар: Санжарбек Раҳмонов (Фарғона) Қаҳрамон Собиров (Учкўприк) Шахбоз Ваҳобжонов (Қўқон)

Голлар: Ризо Айвазов – 1:0, Файзулло Жуманқўзиев – 1:1, Отабек Муҳаммаджонов – 1:2, Шодиёр Хожиматовлар – 2:2, Отабек Исроилов – 3:2, Ризо Айвазов – 4:2.

“Нефтчи-2”: Абдусаттор Обидов,  Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов,  Сирожиддин Рўзиметов, Ислом Тошпўлатов, Аброр Исмоилов, Хуршид Асқаралиев, Эламон Каримов, Отабек Исроилов, Ризо Айвазов, Жамшид Қабулов

Захирадан майдонга тушганлар: Шуҳрат Раҳмонов, Аъзам Холматов, Баҳодир Қодиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Мўмин Маъруфжонов, Сарвар Абдуллаев, Анвар Аминжонов

Бош мураббий: Баҳром Ҳайдаров

“Баркамол Авлод”: Муҳаммад Ризо Зокиров, Асил Ғоибжонов, Ботир Мамасодиров, Отабек Муҳаммаджонов, Шохжаҳон Рўзиматов, Акмал Келдибоев, Рахим Маткаримов, Иқрор Раҳимов, Анвар Абдулҳақов, Ахдам Аҳмаджонов

Захирадан майдонга тушганлар: Қаҳҳор Ёқубжонов, Камрон Мамасолиев, Нурилло Мирзажонов,  Мирзохид Эгамбердиев, Аваз Мамуров, Абдурасул Маманазоров, Шаҳбоз Абдураимов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!