Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги "ЎФА Кубоги" мусобақасига қуръа ташланди

Аввал хабар қилинганидек, шу йилнинг 16 ноябрь -3 декабрь кунлари юртимиздаги 14та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида "ЎФА Кубоги" мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ЎФА мутасаддилари, Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Григорий Айрапетов ҳамда ҳудудий академиялар раҳбарлари иштирок этишди. 
Қуръа натижалари билан танишинг:
"А" гуруҳи
Наманган
Навоий 
Хоразм
Бухоро
 
"В" гуруҳи
Қорақалпоғистон Республикаси
Сурхондарё 
Самарқанд
Сирдарё
 
"С" гуруҳи
Қашқадарё
Тошкент
Тошкент вилояти
"Чиғатой"
 
"D" гуруҳи
Фарғона 
Жиззах
Андижон
"Бунёдкор"
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ҳудудий болалар ва ўсмирлар академиялари тарбияланувчилари маҳоратини ошириш, улар ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, болалар футболини янада ривожлантириш, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга муносиб номзодларни саралаб олишдан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!