Ибрагимович МЛСда дубль қайд этди ва тўпурарлар жадвалида 2-поғонага кўтарилиб олди (видео)

  • 30 сентября, 2018, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг "Ванкувер Уайткэпс"га қарши баҳсида дубль қайд этишга муваффақ бўлди ва шу тариқа мусобақа тўпурарлари пойгасида 2-ўринга чиқиб олди.

Маълумот учун, 36 ёшли швециялик футболчи МЛСда жами 23та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 20та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Ди Си Юнайтед"да тўп сураётган яна бир машҳур ҳужумчи Уэйн Руни ҳам МЛСнинг ўтган турида дубль қайд этгани ҳақида хабар берган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию