Ибрагимович барча айбни ўз бўйнига олди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Англия премьер-лигасининг 27-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Борнмут” клубини қабул қилди ва якунда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Tecno

Учрашув якунланганидан сўнг манкуанликлар форварди Златан Ибрагимович жамоасиниг қайд этган натижасида кўпроқ айбдор эканлигини тан олди.

“Ҳамманглар эшитинглар, майдондаги нарса майдонда қолади. Ўйин оғир бўлди ва бу учрашувда қайд этилган натижа учун кимнидир айбламоқчи эмасман. Аксинча, ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Мен пенальтини ура олмадим ва шу сабабли  биз бу ўйинда ғолиб бўла олмадик. Биз бугунги ўйинда майдонга уч очко олиш учун тушган эдик.

Менда пенальтидан тагқари яна кўплаб қулай имкониятлар бўлди ва мен булардан фойдалана олмадим. Бу эса мени янада ўз устимда яхшироқ ишлашга ундайди. Ўйлайманки бундай ҳолатлар аввал ҳам бўлган ва бундай кейин ҳам бўлади”, - дейди швециялик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!