Ибрагимовичнинг жамоаси МЛСда плей-оффга чиқа олмади

"Лос-Анжелес Гэлакси" МЛСнинг навбатдаги турида "Хьюстон Динамо"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Қайд этиш лозимки, “Гэлекси” мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун ушбу ўйинда фақат ғалаба қозониши лозим эди. Улар хаттоки учрашувда 2:0 ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олишган эди, аммо якунда ўз дарвозаларидан 3 та тўп ўтказиб юбориб мағлуб бўлишди.

Маълумот учун, "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович ҳисобида 22та гол мавжуд ва у чемпионат тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!