Игуаин: “Милан” ўзгача клуб, Роналду билан эса аввал тўп сурганман

“Ювентус”дан “Милан” сафига келиб қўшилган Гонсало Игуаин Туриндан кетиб, Роналду билан бирга тўп суриш имкониятидан маҳрум бўлганидан афсусда эмаслигини билдирди.

“Роналду билан аввал тўп сурганман, шу сабабли янги имкониятдан хурсандман. “Милан”да барчаси мавжуд – кўплаб яхши футболчилар, тарих ва футбол. “Милан” ўзгача клуб”, – деди аргентиналик футболчи.

Игуаин ва Роналду “Реал Мадрид” сафида биргаликда тўп суришган. Гонсало 2016 йили “Наполи”дан “Ювентус” сафаига келиб қўшилганди. Шу вақт мобайнида у 105 ўйинда 55 та голга муаллифлик қилди.

Аргентиналик футболчи янги мавсумни “Милан”да ижара асосида ўтказади. 2019 йил ёзида эса миланликлар Игуаинни 36 миллион евро эвазига “Ювентус” сотиб олиши мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!