Игуаин "Милан"да қайси рақамни танлади? (ФОТО)

Кеча “Ювентус”дан “Милан”га кўчиб ўтган икки футболчи – Гонсало Игуаин ҳамда Маттиа Кальдаралар янги жамоаларида ўзлари учун рақам танлашди.

Унга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсум Андре Силва тўп сурган 9-рақамни танлаган бўлса, 24 ёшли италиялик футболчи ўзига 33-рақамни танлади. Таъкидлаш керакки, 33-рақамда бундан аввал бразилиялик машҳур ҳимоячи Тиаго Сильва тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!