Игуаин "Милан"га шарт қўйди

“Милан” клуби раҳбарияти ҳамон “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг трансфери борасидаги ишларни давом эттиришмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “россонерилар”нинг янги техник директори Леонардо куни кеча аргентиналик футболчининг акаси ва агенти Николас Игуаин билан гаплашган. Шундан сўнг Николас укаси билан “Милан”нинг таклифини муҳокама қилиш учун дархол Италияга етиб келган.

Ўз навбатида Гонсало эса фақат бир шарт билан “Милан”га ўтишга розилик билдирган. Унга кўра 30 ёшли футболчи ижара шартномаси якунига етгач, “россонерилар” унинг трансферини “Юве”дан тўлиқ сотиб олишларини сўрамоқда.

Бу ҳолатда Игуаинни 18 миллионга бир йилга ижарага оладиган “Милан” кейинчалик унинг трансферини тўлиқ сотиб олиши учун туринликларга яна 36 млн евро тўлаши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Milanello
31/07/2018 11:01
Ё моёёёё!!! Тепвормасанг, ўтаман дебди-да, қорин амаки... )))