Игуаин: "Ювентус" мухлисларига миннатдорлик билдираман

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин Миланга клуб билан шартномани расмийлаштириш учун етиб келди. 30 ёшли аргентиналик футболчи журналистлар билан учрашишга ҳал улгурди.

— Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. 2 август куни тиббий кўрикдан ўтаман ва шартнома имзолашга умид қиламан. "Милан" мухлисларига салом йўллайман, шунингдек, "Ювентус" ишқибозларига икки йил ичида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. "Милан" билан янги мавсум юқори чўққиларни забт этишга умид қиламан, — дея Игуаиннинг сўзларини келтиради Calciomercato нашри.

Аввалроқ "Ювентус" ва "Милан" учта футболчининг трансфери борасида келишувга эришганлиги маълум қилинган. Унга кўра, Леонардо Бонуччи "Ювентус"га қайтади, ҳимоячи Маттиа Кальдара ва Игуаин "Милан" ўтади.

2016 йил ёзида "Ювентус" "Наполи"га Игуаин учун 105 млн евро тўлаган. Икки йил ичида аргентиналик футболчи туринликлар сафида 105 ўйинда 55 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!