Икардининг янги жамоаси номи маълум бўлди
Ads

Италиялик журналист Вальтер де Мажионинг хабар беришича "Интер" форварди Мауро Икарди "Ювентус" билан келишувга эришди.

"Интер"дагилар Икардининг "Ювентус" билан келишувга эришганидан хабардор деб ўйлайман", - дейди ди Мажио Radio Kiss Kiss’нинг жонли эфирдаги эшиттиришида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” янги шартномани имзолашдан бош тортаётгани учун аргентиналик ҳужумчини сардорлик боғичидан махрум этган эди.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди.