Илҳом Мўминжонов: Келгуси ўйинларда сариқ карточка олганларнинг ўрни билинади

Турнинг сўнгги беллашуви Наманганда кечди. Унда "Навбаҳор" "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг "лочинлар" устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугунги баҳс қийин бўлишини аввалдан билган эдик. Зеро Суперлигада осон ўйин деярли йўқ. Бугун шогирдларим ўз ўйинларини намойиш этиб, якунда ғалаба қозона олишди. Бунинг учун уларга ташаккур билдираман. Бугун бир қатор футболчиларимиз сариқ карточка олишди. Футболчи атайин сариқ карточка олиш учун уринмайди. Шунчаки футболчилар қизиққонлик туфайли бугун огоҳлантириш ишлаб олишди. Кейинги ўйинда уларнинг ўрни билинади, албатта. Лекин умид қиламанки, қолган йигитлар карточка туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган шериклари йўқлигини билинтиришмайди", - деди Мўминжонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!