Илҳом Мўминжонов: Мухлисларга раҳмат
"Бугун стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган 20 мингдан ортиқ ишқибозга миннатдорчилик билдираман. Хатто сафар ўйинларимизда ҳам мухлисларимиз бизни ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Шогирдларим мен талаб қилаётган тажовузкор футболни кўрсата олишяпти. Бундан хурсандман. Йигитлар бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди. Ўйин ритмидан келиб чиққан ҳолда захирадан футболчиларни бироз кечроқ майдонга туширдик" - деди мураббий.
Фикрлар