
Иммобиле “Лацио”да рекорд ўрнатди
Кеча Италия А Серияси навбатдаги тур ўйинлари давом эттирилди. Римнинг “Лацио” клуби “Удинезе” билан баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Бургутлар” ҳужумчиси Чиро Иммобиле мазкур ўйинда гол киритишга эришди.Бу унинг ушбу мавсум киритган 274-голи бўлди.
Шу тариқа, Иммобиле бир мавсумда “Лацио” сафида энг кўп гол киритган футболчига айланди.
Бундан олдинги рекорд 26 та голга эга бўлган Эрнан Креспо ва Жузеппе Синьорига тегишли эди.
Фикрлар