Инглиз клуби футболчиси машғулотларга 72 кун кечикиб келди

“Сандерленд” клубининг сенегаллик ҳимоячиси Папи Жилобожи жамоага 72 кун кечикиш келди, дея хабар беради The Sun нашри.

Инглиз клуби раҳбарияти 29 ёшли футболчи билан муддатидан олдин келишувни бекор қилиши мумкин. Клубда шунингдек, Жилобожининг келмаган вақти учун ҳақ тўламоқчи эмас. Унинг бунча кеч қолганлиги сабаби ошкор қилинмаётир.

Сенегаллик футболчи “Сандерленд” таркибида 2016 йилдан бери тўп суриб келмоқда. 2017/2018 мавсумда Жилобожи ижара асосида Франциянинг “Дижон” жамоада тўп сурган.

Англия биринчи лигаси дастлабки олти туридан сўнг “Сандерленд” тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳозирча мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. 4 ғалаба ва 2 дуранг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!