“Интер” Модричнинг трансфери бўйича “Реал”га расмий таклиф билан чиқди

Миланнинг “Интер” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг трансфери борасида расмий таклиф билан чиқди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 32 ёшли хорватиялик футболчини 40 млн еврога баҳолашмоқда. Аниқроғи, улар дастлаб футболчини 15 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олиб, кейинчалик уни 25 млн еврога тўлиқ сотиб олишмоқчи.

Бироқ, “қироллик клуби”нинг ушбу таклифга розилик билдириши бироз ҳақиқатдан йироқ. Чунки, мадридликлар етакчи футболчисини 60 млн евродан камига сотишмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!