"Интер" "Монако" ярим ҳимоячиси борасида музокаралар олиб бормоқда
"Интер" "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Кейт Бальдега қизиқиш билдирмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, 23 ёшли хавбек 2013-2017 йиллар А Сериянинг "Лацио" клуби сафида тўп тепган. Ўтган мавсум 30 миллион евро эвазига "Монако" футболчисига айланган.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, "Интер" Кейтани бир йилга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. "Қора-кўклар" ушба трансферни 30 миллион еврога баҳолашмоқда.
Фикрлар