"Интер" ПСЖ дарвозабонини кўзламоқда

ПСЖ клуби дарвозабони Альфонс Ареоля фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик посбонга "Интер" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Таъкидлаш керакки, “нерадзуррилар” ўзининг асосий дарвозабони Самир Хандановичга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборишган.

Ўз навбатида ПСЖга Буффон келгач Ареоля ҳам асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Маълумот учун, Ареоля жорий мавсум парижликлар сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 4тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!