"Интер" Самир Хандановичга муносиб ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг “Интер” клуби дарвозабон Самир Хандановичга муносиб ўринбосар топди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” бу борада "Аталанта" клубининг посбони Пьерлуижи Голлинани кўз остиларига олиб қўйишди. Таъкидлаш лозимки, 23 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумотларга қараганда “Интер” скаутлари А Сериянинг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган айнан “Аталанта”га қарши баҳсда Голлинани кузатиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Голлина жорий мавсум “Аталанта” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 4тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!