"Интер" бош директори Перишичнинг "Арсенал"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди

Миланнинг "Интер" клуби бош директори Жузеппе Маротта жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Перишичнинг "Арсенал"га ўтиши борасидаги хабарларни инкор этди.

“Клубда қолишни хоҳламайдиган футболчиларни таркибда ушлаб туриш жуда қийин. Бироқ, бу борада ҳозирча аниқ таклиф олмадик. Шу боис Иваннинг жорий қишки трансферлар даврида жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар асоссиз”, - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Перишич “канонирлар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!