"Интер" фикридан қайтди, аммо Эррера учун янги даъвогарлар пайдо бўлди

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эррера мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, 28 ёшли мексикалик футболчи ёзда эркин агентга айланади. Айни дамда унга "Рома" ва "Милан" клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эррерани “Интер” ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги маълум бўлган эди. Бироқ, “нерадзурралар” кейинчалик ушбу фикридан қайтишди.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум “Порту” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!