"Интер" ўзининг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси якун ясади (видео)

Якшанба оқшомида Италия А Сериясида 24-тур ўйинлари давом эттирилди. Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди.

“Сан-Сиро” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа, “нерадзуррилар” ўзларининг 8 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам беришди.

 Лучано Спалетти шогирдлари сўнгги бор А Серия доирасида 3 декабр санасида “Кьево”ни мағлуб этишган эди.

Қуйида эса “Интер” – “Болонья” ўйини  видеошарҳи билан танишасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!