International Champions Cup. Эмерининг собиқ жамоаси ҳозирги жамоасига қарши ёхуд "Арсенал" бугун ПСЖ билан ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.

Бугун Сингапурнинг Калланг шаҳридаги "Миллий" стадионда турнир доирасида ПСЖ Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

International Champions Cup.

"Арсенал" – ПСЖ

Бошланиш вақти: 16:30

Стадион: "Миллий"

Тахминий таркиблар:

"Арсенал": Лено, Колашинац, Мустафи, Сократис, Бельерин, Ремзи, Смит, Мхитарян, Нелсон, Обамеянг, Лаказетт

ПСЖ: Буффон, Риман, Дагба, Диарра, Со, Нсоки, Рабьо, Бернед, Нкунку, Туфики, Веа.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бундан аввалги баҳсда "Атлетико"га пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!