International Champions Cup. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда "Манчестер Сити"дан ғалабани тортиб олди
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Ҳозиргина АҚШнинг Ист Рутерфорд шаҳрида турнир доирасида “Манчестер Сити” ҳамда "Ливерпуль" клуби ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган учрашув якунда 2:1 ҳисобида мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Манчестер Сити" – "Ливерпуль" – 1:2
Голлар: Сане, 57 – 1:0; Салах, 63 – 1:1; Мане с пенальти, 90 – 1:2
"Манчестер Сити": Браво (Харт, 46), Хамфрис, Денайер (Гомес, 46), Гарсия, Зинченко (Адарабийо, 67), Харрисон (Робертс, 67), Марез (Деле-Баширу, 74), Диас (Б. Силва, 46), Фоден, Болтон (Гарре, 75), Нмеча (Сане, 46).
"Ливерпуль": Кариус (Келлехер, 46), Клайн (Груйич, 62), Гомес (Клаван, 62), Ван Дайк (Филлипс, 66), Робертсон (Морено, 63), Фабиньо (Камачо, 63), Вейналдум (Вудберн, 46), Милнер (Чиривелла, 66), Лаллана (Мане, 46), Джонс (Салах, 62), Старридж (Соланке, 46)
Фикрлар