"Интер"нинг асосий ҳимоячиси 10 кунга сафдан чиқди
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Шиме Врсалько сонидан олган жароҳати сабаб камида 10 кун майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, 26 ёшли хорватиялик футболчи куни кеча бўлиб ўтган Англияга (2:1) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
Шу тариқа Врсалько 24 ноябрь куни А Сериянинг 13-туридан ўрин олган “Фрозиноне”га қарши ўйинда “Интер”га ёрдам бера олмайди. “Нерадзуррилар” уни келаси ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсга қадар соғайишига умид қилишмоқда.
Фикрлар