Ирода Тўлаганова – Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби

Бугун, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон теннис федерацияси мутасаддилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Конференция кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга бош котиб сайлашдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларга ўзбек теннисининг ёрқин вакилларидан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори сифатида фаолият олиб бораётган Ирода Тўлаганова номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимига сайланди.

t3-1

«Авваламбор билдирилган ишонч учун миннатчилик билдирмоқчиман. Федерациямиз раиси, бош котибига ҳам раҳмат. Айнан уларнинг қўл остида мен Ирода Тўлаганова сифатида танилганман. Бунгача улар томонидан катта ҳажмдаги иш олиб борилган. Менга ишонганингиз учун раҳмат. Федерациямиз ривожланиши учун қўлдан келган барча ишни қиламан», – деди Ирода Тўлаганова.

t2-1

Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. «Ўзбекистон ифтиҳори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали соҳибаси.

Конференция давомида бунгача федерацияда 20 йилдан ортиқ вақт давомида бош котиб сифатида фаолият олиб борган Игорь Шепелевга миннатдорчилик билдирилди ва ўзбек тенниси ривожи йўлида амалга оширган ишлари алоҳида қайд этилди. Шунинг билан Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
08/02/2019 21:31
Иродахон узбек теннисини ЭНГ куркам,таникли намоёндаси!
Узбекистон номини теннисда Иродадек хеч ким танитмаган.
Барча ишларига омад ёр булсин!