
Иско: “Реал”нинг ёрқин кунлари бошланди
Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско “Эспаньол”га қарши (2:0) Ла Лига 7-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз учун муҳим ўйин бўлди, ўзимизни уйдагидек ҳис қилдик. Ғалаба қозониш вақти келди. Умид қиламанки, “Реал”нинг ёрқин кунлари бошланди. Голларим ва ғалабалардан хурсандман. Бу мавсумда голлар биз учун осон келмаяпти. Вазиятлардан унумли фойдаланиш керак. Роналду Ла Лигада гол урмаса ҳам, ЕЧЛда урмоқда. Умуман олганда, асосийси ғалаба”, – деди Иско.
Маълумот учун, мазкур турдан кейин “Реал” 15 очко билан турнир жадвалида 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар