Исландия – Бельгия 0:3 (видео)

  • 12 сентябрь, 2018, 08:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Исландия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Tecno

Рейкьявик шаҳридаги «Лаугардалсвёллур» стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бўлимда бельгияликлар икки марта исландлар дарвозасини ишғол этишди. Даставвал 29-дақиқада Эден Азар пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Ромелу Лукаку рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйин сўнггида эса яна ўша тиниб-тинчимас Лукаку Исландия дарвозасига учинчи голни киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!