Испания 15 йилда биринчи маротаба уйда мағлуб бўлди

Аввалроқ хабар берганимиздек, УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг 3-турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Англия футболчиларига 2:3 ҳисоби билан мағлуб бўлишди.

Айтиб ўтиш жоизки, испанияликлар 15 йил деганда биринчи маротаба мезбон бўла туриб енгилишди. "Қизил фурия" 38 баҳс давомида мағлубият нималигини билмай келаётганди. (34 ғалаба, 4 дуранг)

Эслатиб ўтамиз, Испания 2003 йилда ўз уйида Грецияга имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!