Гехи энди Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнамайди!
Ўтган мавсумда “Манчестер Сити” раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси даврида “Кристал Пэлас”дан марказий ҳимоячиси Марк Гехи сотиб олганидан кейин Англия Премьер-лигасида янги ҳимоя тандеми вужудга келди.
“Манчестер Сити” ҳимоя марказини Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи топширган бирорта учрашувда мағлубиятга учрамади. Шу тариқа, бу икки футболчи бир-бирини тўлдириб, ҳимояни жуда мустаҳкам сақлаган тандем сифатида эътироф этилди.
Натан Аке ва Жон Стоунз каби тажрибали марказий ҳимоячилар жамоани тўлиқ тарк этганига қарамай, ҳозир бу нуқтада бир неча маҳоратли футболчилар тўпланиб қолган. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол, Рубен Диаш, Марк Гехи асосий таркибда ўйнашга даъвогар марказий ҳимоячилар ҳисобланади. Бундан ташқари, ўзига имкон берилишини кутаётган Жума Ба, Витор Рейс каби ёш ўйинчилар ҳам бор.
Янги бош мураббий Энцо Мареска ҳимоячиларнинг универсал хусусиятларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, мавсум бошидаги иккита расмий учрашувда Абдуқодир Ҳусанов ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи позицияларида ўйнади. Италиялик мураббий “Борнмут”га қарши ўтказилган биринчи тур учрашувида Абдуқодирнинг ҳимоя марказидаги шериги Марк Гехини марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнатди ва англиялик футболчи ҳисобни тенглаштирган гол муаллифи бўлди.
Бу ўзгариш кўпчиликнинг эътиборини тортди ва Энцо Мареска учрашувдан кейин ўз қарорини изоҳлашига тўғри келди.
- Ҳозирги пайтда ечимларни топиш муҳим. Турли имкониятларни кўриш аҳамиятли. Мен Маркни “Кристал Пэлас”даги давридан биламан. Мен доимо уни яхши ярим ҳимоячи бўлиши мумкин, деб ўйлаганман.
Баъзан хаёлингизда турли ғоялар пайдо бўлади ва уларни синаб кўриш керак. Умуман олганда, Марк янги позицияда яхши ўйнади. У бизга келажак учун яна бир вариант беради, - деди Энцо Мареска.
Гехининг ўзи ҳам янги роли ҳақида фикр билдирди.
- Мен ҳайрон қолдим! Бу шунчаки мураббийнинг хаёлига келган ғоя эди ва биз бир ҳафта давомида шу устида ишладик. У жамоа бўйича турли нарсаларни синаб кўрмоқда ва бугун бу ўзини оқлаганидан хурсандман.
Эллиот билан ёнма-ён ўйнаганимда, унинг қўллаб-қувватлаши катта ёрдам берди. Бу йигитларнинг олдида ўйнаш ҳам менга кўмак бўлди. Шунингдек, бу позицияда ўйнаш тажрибасига эга футболчиларнинг ёнимда бўлиши ва ўйин давомида мен билан гаплашиб туриши ҳам фойда берди, - деди Марк Гехи.
Ҳусанов яккакурашларда юз фоиз ғолиб чиқди. Хорижда Абдуқодир ўйинига баҳo берилди
Ўзбекистон футболи дунёда ҳеч кимга берилмаган мақомга эга бўлди
Ўзбек клуби россиялик мураббий билан хайрлашади
Ҳусанов жуда юқори балл олди
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар