Испаниялик футболчи 31 ёшида фаолиятини якунлади (видео)

"Реал Сосьедад" клуби форварди Иманол Агиррече ўзининг футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

31 ёшли испаниялик футболчининг бундай қарорга келишига охирги пайтларда сурункали жароҳат олиши сабаб бўлган. Қуйида Агирреченинг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар акс этган махсус видеороликни томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, Агиррече асли "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа шарафини 2004 йилдан буён ҳимоя қилиб келди. Ўтган давр мобайнида эса 273та ўйинда майдонга тушиб, 75та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!