Исроил Мадримов: Ҳали ҳаммаси олдинда!

  • 30 август, 2017, 01:55
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда 9 вазн тоифасида ҳамюртларимиз рингга кўтарилишди. Аммо, улардан фақат 6 таси ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалоловлар учун ЖЧ чорак финалдаёқ тугади.

Мағлуб бўлган боксчиларимизни барчаси жангларни муносиб ўтказишди. Айниқса, Исроил Мадримов жанг давомида катта устунликка эга бўлганига қарамасдан мағлуб бўлгани ачинарли ҳолат бўлди.

Ушбу жангдан сўнг ёш ва умидли боксчимиз SPORTS.uz ахборот портали мухбирига ўзининг жанг ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

-Жуда ҳам қийин жанг бўлди. Шунга қарамай бор кучим билан жанг қилдим, аммо якун мен кутгандек бўлмади. Америкалик боксчилардан сал чўчиб турган эдим, қайси маънодаки, мусобақада уларнинг кам сонли боксчилари қолишган эди, бу эса медаллар ҳам кам дегани. Ачинарлиси, айнан менинг жангимда чўчиган нарсам рўй берди. Улар боксчиларини чемпион қилишмоқчи....

Шу ўринда мени қўллаб қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. 

Олтин медал ўз йўлига, жангим халқимизга ёққан бўлса кифоя, -дейди истеъдотли боксчимиз.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!